СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

пятница, 14 июня 2019 г.

Билимлилар доим рағбатланади


Вилоятимизда 2018-2019 ўқув йилида 882 та умумтаълим мактабларида 15 та "Баркамол авлод" маркази, 1 та "Мехрибонлик уйи", жами 898 та таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

Шундан  854 тасини умумтаълим мактаблари, 12 тасини айрим фанлар чуқур ўрганиладигаи ихтисослаштирилгаи мактаб-интернатлар, 11 тасини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилгаи мактаблар, 2 тасини санаторий типидаги ва 3 тасини имконияти чеклангаи болалар учун ихтисослаштирилгаи мактаб- интернатлар ҳисобланади.

Жорий йилда мактабларнинг 9-синфларини 39 минг 36 нафар, 11-синфларини 26 минг 750 нафар ўқувчи битирмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 22 февраль кунидаги "Умумий урта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан такдирлаш тартиби тўғрисида"ги 154-сонли карорига мувофиқ, битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш жорий этилди. Шунга асосан бу йил биинчи бор 11-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли бўлган 220 нафар ўқувчи олтин ва 181 нафари кумуш медаль билан тақдирланди.


Бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройида ушбу билимли ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Вилоят ҳокими ўринбосари Рўзимурот Чориев ўқувчиларни қутлаб, тақдирлади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...