2020 йилги кураш бўйича Осиё чемпионати Термиз
шаҳрида бўлиб ўтадими?
19-21 июнь кунлари Таиланднинг Паттайя
шаҳрида кураш бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтганлиги ҳақида ҳабар берган эдик.
Унда юртимиз номидан 30 нафар ёш
умидли курашчиларимиз иштирок этишди. Улар орасида 7 нафар вилоятимиз вакиллари эди.
Биринчиликда вилоятимиздан Шаҳобиддин Ҳамраев (-90кг.), Рината
Илматова (+78кг.), Жалолиддин Бойназаров (-73кг.) ҳамда Ирода Мамашоева (-57кг.)
олтин медални қўлга киритиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллашган бўлса, Мингдона
Чориева (-90кг.) эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Қувонарлиси умумжамоа
ҳисобида мамлакатимиз терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.
Чемпионатда яхши янгиликлардан бири эса Осиё-Океания кураш конфедерацияси вакиллари билан
бўлган мулоқот чоғида мамлакатимиз делегацияси мутасаддилари томонидан 2020
йилги Осиё чемпионатини Термиз шаҳрида ўтказиш, кураш бўйича Ал Ҳаким
ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказиладиган халқаро турнирларда ҳамкорлик
қилиш борасида таклифлар киритилинди.
Эндиликда 2020 йилги чемпионатга
алплар замини мезбонлик қилишини кутиб қоламиз.




Комментариев нет:
Отправить комментарий