СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

пятница, 14 июня 2019 г.

Бир йил кутилган лахзалар яқин

 Июн. Абитуриентлар учун ҳаёжонли ва кутилган онладир айни шу ойда олий ўқув юртига қабул жараёнлари бошланади. Хўш бу йил абитуриентларни қандй янгиликлар кутмоқда.....


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 майда тасдиқлаган янги қарорига биноан тест имтиҳонларида яна ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда.  Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади. Яъни улар йўналиши бир-бирига яқин учтагача олий ўқув юртидаги бакалавриат таълим йўналишига ҳужжат топшириб, тўплаган баллига қараб, ўқишга кириш имкониятини синаб кўради.
       Тест синови топшириладиган фанлар мажмуасига мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили ҳам бўлиши мумкин), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг киритилиши эса 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб жорий қилинади.


Аввалги йилларда ўқишни тамомлаган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида тўлов ундириш 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб амалда қўлланади. Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустаснодир.
Сурхондарё вилояти абитуриентларига 2019/2020 ўқув йили июль-август ойларида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари Термиз шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган. Вилоятимизда олий таълим муассасаларига ўқиш учун талабгорларнинг сони олдинги йилга нисбатан кўпроқ кутилаётганлиги сабабли имтиҳонлар 9 та бинода ўтказилади. Улар:
1-бино Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт-мажмуасининг биноси (900 нафарга мўлжалланган);
2-бино Термиз давлат университетининг спорт мажмуаси биноси (360 нафарга мўлжалланган);
3-ва 4-бинолар “Сурхон спорт мажмуаси” (1020 нафарга мўлжалланган);
5-, 6-ва 7-бинолар Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати спорт заллари бинолари (840 нафарга мўлжалланган);
8-ва 9-бинолар вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати биноларидир. (390 нафарга мўлжалланган).
Маълумот ўрнида: Бу йил вилоятимиздан 124 500 нафар абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда бу биноларга Низомда белгиланган тартибда 1 сменада ҳар бир абитуриент учун 2 квадрат метрдан кам бўлмаган 3510 нафар абитуриент учун жой тайёрланиши белгилаб олинди. Биноларнинг барчаси зарур қурилмалар билан таъминланиб, керакли шароит яратилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...