СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

пятница, 14 июня 2019 г.

Ёш тадбиркорлар ўрнакми?

Ёшларни ҳар томонлам қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси томонидан шу кунгача қўплаб ёшларга имтиёзли кредит ажратиб келинмоқда.


Хўш бўлажак тадбиркорлар яратилган шароитдан фойдалана олаяптими? Бунга қизиққан мактаб ўқувчилари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун туман Кенгаши  бошчилигида йўлга отланди.



Тадбирга  "Бизнес саёхат" деб ном беришди ва жамғарма асосида фаолият бошлаган ёш тадбиркорлар иш жойига ташриф буюришди. Саёхат давомида 50 нафар  ёшлар тумандаги "Хуршид" кичик корхонаси, "Жасмина-Рамазон" МЧЖ ларда бўлди. Бўлишиб, иш жараёнлари билан танишишди. Тадбиркорларнинг узоқни кўзлаб бошлаган ишларига хавас қилган ўқувчилар орасида келажакда тадбиркор бўлиш истаги ҳам пайдо бўлди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...