Бугунги кун туман ёшлари учун унутилмас кун бўлиб қолади
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун туман Кенгаши, туман спорт бўлими ҳамкорлигида байрам муносабати билан турли спорт ўйинлари, арқон тортиш, тош кўтариш, гимнастика, қўл жанги ва футбол мусобақалари ташкил этилиб, ёшларга эсдалик совға сифатида китоблар ҳадия этилди.
Футбол бўйича "Иттифоқ кубоги" хам ташкиллаштирилиб, мусобақа якунига кўра 39-сонли мактаб жамоаси бош совринни қўлга киритди. Ғолиблар кечки дастурда шахсан туман ҳокими Ў.Тўраев томонидан тақдирланадилар. Ёшларга омад ёр бўлсин.




Комментариев нет:
Отправить комментарий