СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

воскресенье, 30 июня 2019 г.

МАРД ЎҒЛОН,  УНИВЕРСИТЕТГА ТАВСИЯ ВА ИСУЗИ ЁШЛАР КУНИДА...

30 июн- ёшлар куни вилоятимизда кенг нишонланди. Вилоятимизнинг Термиз шаҳри ва барча туманларида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши аъзолари, фаол ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, ёшлар сайллари ва бошқа турли маданий-маърифий, хайрия тадбирлари юқори савияда ташкил этилди.



Термиз шаҳрида 112 та  ёш оилага барча қулайликларга эга замонавий ёшлар уйи тантанали топширилди.
Кечда эса Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида байрам гала-концерти ташкил этилди. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган шодиёнага Термиз шаҳри ва барча туманлардан минглаб томошабин ёшлар ташриф буюрди.
Тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Сурхондарёлик ёшлар давлатимиз раҳбарининг табригини гулдурос қарсаклар билан кутиб олди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ мард ўғлонлар қаторида Сурхондарё вилоятидан ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган қўл жанги спорт тури бўйича икки карра жаҳон чемпионлари, вилоят ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассис-ўқчиси Шаҳзод Азизов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вилоятимиздаги ҳарбий қисмларидан бири мутахассиси Алишер Шербоевга мукофотлар тантанали равишда топширилди. Мукофот совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул ҳам ажратилганлиги эътироф этилди.
Қувонарлиси тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги қарорига асосан вилоятимиздан ғолибликни қўлга киритган Феруза Авазовага педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисидаги тавсиянома, фаол ва ташаббускор ёшларга вилоят ҳокимлигининг турли номинациялар бўйича эсдалик совғалари  топширилди.
Концертда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига “Isuzu” автобуси ҳам топширилди








Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...