1197
қисқа рақами. Ҳа сиз қийналган ёки озиқ-овқат махсулотларига мухтож бўлсангиз телефон
қилсангиз кўмакчи бўлган волонтёрлар сизга кўмакка ошиқишади.
“Call-марказ”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқ Сурхондарё вилоят ҳамда туман, шахар Кенгашларидаги 300 нафар кўнгилли ёшлар бирлашиб ишчи гуруҳ шакллантирилиб, аҳолидан тушаётган мурожаатлар тезкорлик билан рўйҳатга олинмоқда. “Call-марказ”га биринчи кунда - 73 та мурожаат қилинган бўлса, бугунги кунга қадар уларнинг сони жами 2 324 тага етди. Ушбу мурожаатлар электрон дастур орқали ҳар бир туман бўйича тузилган ишчи гуруҳларга юборилмоқда.
Ҳар бир туманда шаклланган ишчи гуруҳлар аъзолари маълумотларни
умумлаштириб,манзилли рўйҳат асосида аҳоли учун зарур бўлган бирламчи 12
турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жумладан ун, гуруч, картошка, ёғ, пиёз,
макарон, шакар, товуқ, тухум, нонни Ўзбекистон ёшлар иттифоқ Сурхондарё вилоят
ҳамда туман (шахар) Кенгашларидаги кўнгилли
ёшлар томонидан 60 та “Damas” автотаранспорт
воситалари орқали манзилларига
етказилмоқда.
Айтиш керакки Ёшлар иттифоқининг барча маҳаллий
Кенгашлари томонидан каронавирус пандемиясига оид баннерлар, “Уйда қолинг”,
“Карантиндан унумли фойдаланинг”, “Коранавирусга қарши биргаликда курашамиз”
акс эттирилган 59 дан ортиқ тарғибот баннерлари туманлардаги Марказий кўчаларга
илинди, 4000 дан ортиқ тарқатма материаллари, 1500 дан ортиқ антисептик
воситалар тарқатилди. Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш
мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида “Заковат” ўйинлари ҳамда 5 та муҳим
ташаббус бўйича “Ўз истеъдодингни намоён эт” мавзуларида танловлар ташкил
этилиб келинмоқда.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси





Комментариев нет:
Отправить комментарий