СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 23 апреля 2020 г.

Дахлдорлик туйғусини янада ошириш борасидаги дадил қадамлар


Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси (кейинги ўринларда – Жамоатчилик палатаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жамоатчилик палаталари (кейинги ўринларда – ҳудудий жамоатчилик палаталари) ташкил этилиши белгиланган.
Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишларида белгилаб берилган вазифалар эса шу даражада пухта ишлаб чиқилганки, буни алоҳида таъкидлаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Хусусан мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш,  ННТларга халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш масалалари айни муддао бўлибди.
Зеро, кучли фуқаролик жамияти ташкил этиш учун жаҳон миқёсидаги фаолиятларни олиб бориш бугунги кун талабидир. Эътиборли жиҳати, фармонда давлат, фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатни янада жадал ва ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган амалий ҳаракатларини бирлаштирувчи замонавий шаклдаги тизимли ҳамда самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг ижтимоий мафаатларини келишилган ҳолда амалга оширилиши лозимлиги Жамоатчилик палатасининг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Шунингдек, яна 10 дан зиёд фаолият йўналишлари келтириб ўтилганки, бу айни кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, унда фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг ролини оширишга қаратилган. “Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади ҳамда бу тизим ҳам янада самарали ишлаши кутилмоқда. Ваколат муддати 3 йил бўлган аъзолар бу жараёнда фаол бўлиши барчага бирдек самарали ва фойдали бўлиши кутилмоқда.
Фармонда “жамоатчилик эшитуви”, “Жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик мониторинги”, “халқ дипломатияси” сингари терминлар келтирилганки, бу айнан жамоатчилик назоратининг самарали тизимини йўлга қўйишга ва мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга тадбиқ этиш, унинг нуфузли халқаро рейтингларда эгаллаган ўрнини яхшилашда фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш шунингдек, ННТларга халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш масалаларига алоҳида тўхталинган.
Аминмизки, вилоятимизда ҳам жамоатчилик палатаси самарали фаолияти олиб боради. Бунинг самарали ташкил этилиши учун барча ҳуқуқий манбалар етарли. Яна бир жиҳат, фармон кучли фуқаролик жамияти шаклланттириш учун барча имкониятлар ва жиҳатларни тўлақонли қамраб олганлиги билан эътиборлидир.
Дарҳақиқат мазкур Фармон жойларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакилларини, айнан  жамоатчилик палатасини фаолият юритувчилар асосан мазкур соҳа вакиллари эканлигини инобатга олсак, уларнинг ролини янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Нафиса Турдиқулова
Фуқаролик жамияти ривожлантириш маркази
 Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...