Ҳомийлик ҳайрияларини
мувофиқлаштириш маркази фаолиятига назар:шаҳримиз жонқуярлари биз
учун кўчада
Сурхондарё вилоятида
карантин вақтида аҳолига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик ҳайрияларини
мувофиқлаштириш марказлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир туман ва шаҳарда
истиқомат қилаётган мухтож оилаларга кўмак бериб келмоқда.
Ташкил этилган марказларда вилоят миқёсида умумий 62 та автомашина аҳолига озиқ-овқат махсулотлари ва ҳомийлик ёрдамини етказиш бўйича жалб этилган. Шундан тўртаси ҳозиргача Алпомиш кураш мажмуасида ташкил этилган Термиз шаҳар ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказида хизмат кўрсатмоқда. Термиз шаҳар ҳокими Исроил Бўриевич ҳар кун марказга келиб жараёнлар билан шахсан танишиб, маҳсулот етказиб бермоқда. Узлуксиз иш вақтида келиб тушган мурожаатлар бир кунда 261тани ташкил этса,бугунгача уларнинг сони 1884 тани ташкил этди. Шундан бугун яъни 13 апрел кунида озиқ-овқат маҳсулотлари сўралган мурожаатлар сони 254 тани, дори-дармон бўйича мурожаатлар 4 тани ташкил этмоқда. Бир кунда жонкуяр ҳайрия маркази ишчилари томонидан бир кунда 164 нафар ҳонадонга, мавсум бошидан буён 986 та хонадонга ёрдам кўрсатилинди.
Ушбу
хайрли ишларга Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев бошчилигида Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан
қўшимча тарзда яна бир имконият яратилинди. Эндиликда нафақат саll марказга
келиб тушган мурожаатлар асосида балки маҳалларда
ташкил этилган марказга тақдим этилаётган ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати асосида ҳам аҳолига ёрдам берилмоқда. Шу асосида 29 та маҳаллардаги оилаларга
ва фуқаролар йиғинлари томонидан
тузилган рўйхатга асосан 31 та
хонадонга ёрдам берилди. Шаҳардаги қарийб тарқатилган маҳсулотларнинг тахминий суммаси 13 114
000,00 сумни ташкил этмоқда. Аҳолига ёғ,
картошка, пиёз, ун, шакар, гуруч, гўшт,
сабзи, тухум, дукакли махсулотлар, қуруқ чой, тиббий ниқоблар, қўлқоплар,
антисептик воситалар ва бошқа бир қатор
нарсалар марказга келтирилган бўлиб,
аҳолига етказиб берилмоқда.
Бу каби
ҳайрли ишларда тинмаётган Термиз шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бўлими, ҳомийлик
асосида озиқ-овқат маҳсулотларини етказаётган тадбиркорларни юртдошларимиз дуо
қилмоқда. Ўз навбатида халқ учун ишлаётганлар бунга жавобан “Биз сиз учун
кўчадамиз. Сиз биз учун уйда қолинг!” дейишмоқда.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси




Комментариев нет:
Отправить комментарий