СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

вторник, 7 апреля 2020 г.

Юрт фидоийлари зиммасида: ҳам тарғибот, ҳам назорат, ҳам қўриқлаш
Юртимизда Коронавирус пандемиясига қарши карантин эълон қилинганлигини биламиз. 30 март кунидан шахсий автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланди.

Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан карантин даврида аҳолига ёрдам кўрсатиш билан бирга коронавирус тарқалишини олдини олиш юзасидан профилактик тарғибот тадбирларида фаол иштирок этмоқдалар.
Жумладан, Термиз шаҳрининг Мангузар мунтазам ЙПХ масканида тарғибот тадбирлари давомида шаҳар ҳудудига кириб келаётган ва шаҳар ҳудудидан чиқиб кетаётган транспорт воситаларига кўча ва жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрмаслик, шахсий автотранспорт воситаларидан рухсатномасиз фойдаланмаслик, зарурат бўлмаган ҳолларда уйдан чиқмаслик, ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар зарурият бўлмаганида ўз уйларидан ташқарига чиқмасликлари тўғрисида огоҳлантириб тарғибот-ташвиқот ишлари амалга ошириб келинмоқда.


Бундан ташқари, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги вилоят кўп тармоқли касалликлар шифохонасида ташкил этилган карантин марказида карантинга олинган беморлар қатъий белгиланган тартибда қўриқланмоқда.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...