СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

среда, 1 апреля 2020 г.

370 тонна картошка олиб келинди
Карантин вақтида халқни сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида қатор ишлар қилинмоқда.


Бунинг натижасида  бозорларимиз сифатли ва арзон махсулотлар билан ўз вақтида таъминланмоқда. Бугун эса Термиз шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “АКОБИР ФАЗЛИДДИН” фирмаси рахбари Акобир Фазлиддин томонидан 370 тонна картошка махсулоти олиб келинди.









Покистондан Афғонистон орқали Термиз шаҳрига келтирилган махсулот эндиликда бозорларда арзонлаштирилган холда 4000 сўмдан сотилади. Бу каби ишлар орқали аҳолимиз синовли кунларда ваҳимага берилмай, керакли махсулотларга бўлган талаб ортсада, аҳоли орасида етишмовчиликлар учрамайди.

Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...