СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 23 апреля 2020 г.

Айритом” чегара божхона постида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда хизмат  давом эттирилмоқда


Бугунги падемия даврида  мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари эса ҳаракатланмоқда. Бу ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва хушёрлик талаб этади. Чунки, божхона органлари ходимлари чегараларимиз орқали товар моддий бойликларни ва контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш билан бир қаторда, экспорт-импортини қўллаб-қувватлаш орқали Республикамиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ҳам масъулдирлар.

Шундай экан божхона назорати жараёни бошланишидан аввал кунлик “Айритом” чегара божхона пости ҳудуди, маъмурий бино, кириш-чиқиш пиёдалар зали, автопавильон, юк поезди таркибидаги вагонлар ва хўжалик ҳудудлари санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ҳар куни Гипохлорид калций эритмаси билан  дезинфекция қилинмоқда. Пост ходимлари божхона назорати жараёнларини  тиббий комбинзонлар, ниқоблар, ва қўлқоплардан фойдаланган ҳолда амалга оширмоқдалар. Ҳар куни эрталаб ходимларнинг тана ҳарорати текширилиб хизматга тақсимланмоқда.

Мазкур божхона постида экспорт-импорт жараёнлари аввалгидек узлуксиз давом этмоқда. Пости ходимлари Афғонистон Ислом Республикасига темир йўл вагонларида ва юкли автотранспорт воситалари орқали ўтадиган юкларни  самарали ва тезда божхона назоратидан ўтказмоқда.


Хусусан, жорий йил бошидан мазкур пост томонидан 1069 та вагонда 67 минг тонна  қиймати 18 млн АҚШ долларлик ҳамда 2242 та юкли автотранспорт воситаларида сал кам 55 минг тонналик   5,8 млн АҚШ долларлик   маҳсулотлар  экспортга расмийлаштирилди. Товарлар божхона ходимлари томонидан қисқа фурсатларда назоратидан ўтказилиб, Афғонистон Ислом Республикасига  йўналтирилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...