Давлат божхона хизмати органлари ходимлари янада
масъулият билан халқимизга хизмат қилишда давом давом этади
Бугунги
пандемия шароитида “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорти
тўхтовсиз давом этмоқда. Қолаверса қўшни давлатлардан транзит тартибида
ҳаракатланаётган товар ва транспорт воситаларини республикамиз ҳудудида туриб
қолишини олдини олиш мақсадида карантин шароитидан келиб чиқиб махсус тиббий
комбинзонлар ва бошқа химоя воситалар билан ҳимояланган ҳолда божхона
расмийлаштириш жараёни жадал олиб борилмоқда.
Мазкур божхона постида куну-тун товарларнинг божхона
расмийлаштируви йўлга қўйилган ва ҳозирги карантин шароитидан келиб чиқиб
ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш
мақсадида божхона ходимлари санитария ва эпидемиология ходимлари билан
ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
Хусусан, жорий йилнинг 15 мартдан 15 апрелига қадар “Термиз” ташқи
иқтисодий фаолият божхона пости орқали вилоятга
1,6 миллион АҚШ долларлик импорт
қилинган бўлса, ушбу пост орқали т 16,6 миллион АҚШ долларлик товарлар
вилоят ҳудудидан четга экспорт қилинди. Импорт маҳсулоталрининг асосий қисмини
технологик асбоб ва ускуналар, картошка, мандарин махсулотлари ва нефть ва нефть
махсулотлари ташкил қилса, ташқи бозорларга асосан мева-сабзавот махсулотлари, калава ип ва фармацевтика махсулотлари экспорт
қилинган.
Мазкур жараёнларда ходимлар ўзларининг фидокорона хизматлари билан юртимизнинг
иқтисодий салоҳияти ва хавфсизлиги йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини
қўшмоқдалар.
Бу каби синовли
кунларда, божхона хизмати органлари ходимлари янада масъулият билан халқимизга
хизмат қилишда давом давом этадилар. Сиз эса яқинларингиз ва оилангиз соғлиги
учун қолинг!


Комментариев нет:
Отправить комментарий