СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

вторник, 7 апреля 2020 г.

Ҳар бир инсон саломатлиги муҳим
Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев "Тупроққўрғон" маҳалласидаги озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарида бўлиб фаолияти билан танишди. 

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида” ги Қонунга мувофиқ шаҳримиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш ва карантин вақтида аҳолига арзон ҳамда сифатли озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш  мақсадида аҳолига сифатли ва узлуксиз савдо хизматини кўрсатиш, нарх-навонинг арзон ҳамда барқарор бўлишини таъминлаш, короновирусга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш, дезинфекция ишларига амал қилиш бўйича  мутасаддиларга ҳоким томонидан зарур топшириқлар берилди.





Шунингдек, санитария-гигиена қоидаларини қўпол равишда  бузиб фаолият юритаётган айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркор ва фуқароларни санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиш ва бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига риоя қилиш бўйича тушунчалар берилди.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...