СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

вторник, 7 апреля 2020 г.

Карантин қоидаларига амал қилиниши ҳоким назоратида
 Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев "Яшил дунё" бозорида бўлди.  У ерда карантин қоидаларига амал қилиниши ва дизенфекция ишлари ҳолатини ўрганди.


Шуни айтиб ўтиш керакки, бозор ҳудудига кириш-чиқиш битта пост орқали ташкил этилган.




Бозорга кираётган ҳар бир фуқаро махсус ускуна ёрдамида текширувдан ўтказилиб, антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Ўрганиш жараёнида шаҳар ҳокими маҳаллаларга ташкил этилган кўчма дўконлардаги арзонлаштирилган озиқ-овқат махсулотларининг сифати ва нархлари билан танишди. Шундан сўнг режа асосида махсус машиналардаги кўчма дўконлар шаҳарнинг Чегара, Турон, Гулираъно ва Саҳоват маҳалларига йўл олишди.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...