Божхона:
дизенфекция ишлари
давом этмоқда
Ҳозирги пандемия шароитида ҳам Айритом чегара божхона
пости орқалии экспорт-импорт ва транзит товарлар ҳаракати тўхтовсиз
ҳаракатланмокда.Давлат санитария назорат органлари билан ҳамкорликда пост
орқали ҳаракатланаётган автотранспорт ва темир йўл вагонлари ва уларда
ташилаётган юклар дизенфекция қилиниб,
божхона назоратидан ўтказилмокда.
Жумладан жорий йил бошидан 55 та автотранспорт воситаларида 1331 тонна, апрель ойи бошидан эса 10 та автотранспорт воситаларида 248 тонна картошка маҳсулоти импорт божхона режимига расмийлаштирилиб, халқимиз истеъмоли учун етказиб берилди. Бундан ташқари ҳар куни ўртача 300
дан ортик темир йўл юк вагонлари экспорт-импорт ва транзит режимида самарали
божхона назоратидан ўтказилмокда.
Суратларда божхона назоратини амалга ошираётган ходимлар: Б.Алимардонов, Х.Маматқулов, А.Зайдуллаев, О.Абдисалимов, Р.Бобоёров, С.Рахимбоев ва М.Маҳмадмуродовлар.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси



Комментариев нет:
Отправить комментарий