Бугунги кун фидойилари
“Коронавирус”
пандемияси бутун дунё каби юртимизни ҳам қамраб олган бугунги кунда ўз касби
нуқтаи назаридан уйда қола-олмайдиган юртдошларимиз орамизда кўплаб учраб
туради. Кўз илғамас душман билан бўлаётган жангнинг биринчи чизиғида
шифокорларимиз туну-кун мардонавор кураш олиб бораётган бўлса, ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари ҳам ушбу “жанг”да ўз ваколатлари доирасида тинимсиз меҳнат
қилмоқда.
Мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча
ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари эса тўхтовсиз ҳаракатланмоқда. Бу ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра
кўпроқ масъулият ва хушёрлик талаб этади. Чунки, божхона органлари ходимлари
бугунги кунда чегараларимиз орқали товар моддий бойликларини
ва контрабанда ашёларини ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш билан бир
қаторда, божхона
чегараси орқали ҳаракатланаётган юк
ташувчи ҳайдовчилар билан ҳам биринчилардан бўлиб мулоқотга киришмоқда.
Ана шундай юртдошларимиздан бири “Боботоғ” чегара божхона пункти кичик
инспектор кинологи, божхона хизмати
катта сержанти
Тураев Бахром Зоировичдир.
Б.Тураев божхона органларида ўз хизмат фаолиятини бошлаганига
12 йилдан ортиқ вақт бўлди. Б.Тураев шу вақт давомида Сурхондарё вилоятининг турли чегара божхона постларида мардонавор хизмат қилиб келмоқда. Қайд этиб ўтиш лозимки, Б.Тураев божхона органларидаги фаолияти давомида ўзига бириктирилган хизмат ити ёрдамида 57 кгдан ортиқ турли ҳилдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйган.
12 йилдан ортиқ вақт бўлди. Б.Тураев шу вақт давомида Сурхондарё вилоятининг турли чегара божхона постларида мардонавор хизмат қилиб келмоқда. Қайд этиб ўтиш лозимки, Б.Тураев божхона органларидаги фаолияти давомида ўзига бириктирилган хизмат ити ёрдамида 57 кгдан ортиқ турли ҳилдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйган.
Б.Тураев ҳар сафар хизматга ўз уйидан 270 км узоқликда бўлган “Боботоғ”
чегара божхона пунктига боради. У хизмат фаолияти давомида ўзининг ҳаракатчанлиги,
меҳнатсеварлиги, божхона соҳасига оид билимларни яхши ўзлаштирганлиги, хизмат
вазифаларига сидқидилдан ёндашиши ва
хушмуомалалиги билан ҳамкасблари орасида ҳурматга эга. Ҳозирда
Б.Тураев ўзига бириктирилган “Джуля”лақабли хизмат ити билан божхона
органларида ёш ходимларга ўзининг билим ва тажрибаларини ўргатган ҳолда шараф
билан хизмат қилмоқда.
“Боботоғ” чегара божхона
пунктида барча зарурий хизматлар ҳам ташкил этилган
бўлиб, чегара, ветеринария, карантин ва
санитария-эпидимология осойишталик маркази ходимлари йўловчиларни ҳамда товарларни
замонавий технологиялар ёрдамида тезда назоратдан ўтказмоқдалар.
Сиз азизлардан эса сабабсиз уйидан ташқарига чиқмаслигингизни, ўзингиз ва ўзгаларни шу
йўл билан асрашингиз мумкинлигини, доимий равишда шахсий гигиенага ва тозаликка
риоя қилиш лозимлигини, кўчага чиққанда ҳам бошқа фуқаролар билан оралиқ
масофани сақлаш бўйича яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси



Комментариев нет:
Отправить комментарий