“Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости: экспорт-импорт
жараёнлари
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида иқтисодиёт
тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим
хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш бўйича мухим топшириқлар бериб
борилмоқда. Хусусан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона
постида ҳам иш айни қизғин палласига чиққан.
Мазкур божхона постида куну-тун
товарларнинг божхона расмийлаштируви йўлга қўйилган ва ҳозирги карантин
шароитидан келиб чиқиб ходимларнинг хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини
кириб келишини олдини олиш мақсадида божхона ходимлари санитария ва
эпидимиология ҳодимлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2020 йил 3 апрелда қабул қилинган ПФ-5978
сон Фармонга асосан, яна 20 турдаги товарлар (13 турдаги озиқ-овқат, 7 турдаги гигиена) импортига 2020 йилнинг
сўнгига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди.
Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги “NOBEL TRADE” МЧЖ томонидан Россия Федерациясидан темир йўл вагонлари
орқали импорт қилинган қиймати сал кам
50 минг АҚШ долларлик 61
тоннадан зиёд “Ювиб, тозаланиб
музлатилган кунгабоқар мойи ” товари “Денов” ТИФ божхона постига ходимлари
томонидан қисқа фурсатларда, санитария қоидаларига амал қилган ҳолда
расмийлаштирилиб берилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 апрель куни вилоятдаги "RAXMON-TARAQQIYOT-OMAD"
фермер хўжалигига Беларусия Республикасидан
юборилган, қиймати 52 минг АҚШ долларлик 20 тонна “Қорамол гўшти” маҳсулотлари
ҳам мазкур пост ходимлари томонидан белгилган тартибда расмийлаштирилиб ички бозорларга чиқарилди.
Мастура Хамраева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:
Отправить комментарий