СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ AYOLLARINING ИНТЕРНЕТ НАШРИ

четверг, 23 апреля 2020 г.

Ерни боқсанг -ер сени боқади

Халқимизда азалдан “Ерни боқсанг, ер сени боқади” деган нақл бежизга айтилмаган. Бугунги синовли кунларда миршикор деҳқонларимиз, бозорларимизга она ернинг бағрида парваришлаб етиштирилган мева –сабзавотлар ички ва ташқи бозорларимизга юборилмоқда.

Хусусан, Сурхондарёлик деҳқонлар ва тадбиркорлар етиштирган маҳсулотлар нафақат бутун юртимизга балки дунёга ҳам донғи таралган. Мазкур мева-сабзавот маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари тун-у кун фаолият олиб боришмоқда. Шунингдек, бошқарма ходимлари жойларга, айни экспорт учун мўлжалланаётган  мева-сабзавот маҳсулотлари юкланаётган томорқаларга чиқилиб, божхона процедураларини шу жойнинг ўзида амалга оширмоқдалар.
Ушбу чора-тадбирлар натижаси ўлароқ, вилоят ҳудудидан жорий йилнинг 15 мартидан 22 апрелига қадар 25,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар четга экспорт қилинган бўлса, шундан вилоятнинг фидойи деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари 17,3 миллион АҚШ долларни ёки 67,8 фоизини ташкил қилган.

Ангор туманида истеъқомат қилувчи деҳқон ва тадбиркор Мамашариф Аллаёров ҳам ўзининг яшаш хонадаонидаги томорқа ҳўжалигидан оқилона фойдаланиб келмоқда. Бугунги кунда унинг томорқасида лавлаги, қарам ва иссиқхонасида боринг, лимон маҳсулотлари мавжуд. Мамашариф Аллаёров шу йилнинг ўзида томорқасида етиштирилган  турли турдаги карам  маҳсулотларини Россия, Қозоғистон, Белоруссия ва Украина давлатларига экспорт қилган. Шунингдек, унинг таъкидлашича яхши деҳқон учун ер даромад манбаи. Ерга меҳр берган Мамашариф Аллаёров шу мавсумда томорқасидан яна 50-60 миллион сўмлик даромад кўришни  режалаштирмоқда.

Шу ўринда шуни эслатиб ўтамизки, юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга божхона органлари ўз ваколат доирасида барча амалий ёрдамларни беришга ҳамда товарлар экспорт-импорти божхона расмийлаштирувини туну-кун амалга оширишга ҳамиша тайёр.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

  КИБЕРЖИНОЯТ:алдовдан жазога Кунлик янгиликларни интернет орқали ўқир эканмиз фирибгарларнинг ижтимоий тармоқлар орқали жиноий хатти-ҳарака...